#boykot #nestle
Нестле – дунёдаги энг йирик озиқ-овқат ва ичимликлар корпорацияси. У 2000 дан ортиқ турли брендларга эгалик қилиб шоколад, нонушта донлари, қаҳва, болалар бўтқалари, сув, музқаймоқ ва бошқа кўплаб маҳсулотлар сотади. Дўконга чиқиб Нестлега тегишли маҳсулотларни умуман харид қилмаслик ҳақиқатда қийин масала. Шунга қарамай, компания ҳозиргача бир қатор даҳшатли жиноятларда айбланиб келади, жумладан, болалар қуллиги, чақалоқлар ўлими, Непални эксплуатация қилиш, сув инсон ҳуқуқи эмаслиги у фақат пулга сотилиши кераклиги ҳақидаги сафсаталари ва бошқа сон-саноқсиз жанжаллар. Хўш, ҳақиқат аслида қандай? Агар Нестле чиндан ҳам шундай оғир жиноятлар содир этган бўлса, булардан қандай қутулиб қолмоқда? Бу кўрсатувда Нестленинг қоронғу дунёсига саёҳат қиламиз. Энг мунозарали компаниялардан бирига парда ортидан қараймиз. Ҳикояни тўлиқ тушуниш учун аввал буларнинг барини бошлаган одамга қайтсак...
Original video: