Сергей Лавровнинг Такер Карлсон билан интервьюсидан асосий баёнотлари

▪️Россия вазиятни янада оғирлаштиришни истамайди ва “Орешник“ синови орқали АҚШга йўллаган ишорани жиддий қабул қилинганига умид қилади; ▪️Россия “Орешник“ни синовдан ўтказиб, Ғарбга ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсага тайёрлигини билдирмоқчи бўлди; ▪️АҚШ “Орешник“ учирилишини олдиндан билган ва бу синовда жиддий хавф кўрмаган; ▪️Москва Ғарбнинг Россияга “стратегик мағлубият“ етказишига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўришга тайёр; ▪️Ядровий зарбалар алмашинуви ҳақида гапириш – ҳалокатга чақирув. Россия бундай ҳолатга йўл қўймоқчи эмас; ▪️Россия АҚШ билан урушни истамайди, уруш ядровий тусга эга бўлиши мумкин. Москва учун асосий мақсад – унинг олдини олиш; ▪️Агар Ғарб ва Киев Минск келишувларига амал қилганида, Россия махсус ҳарбий операцияни бошламас эди; ▪️Россия украинларни душман сифатида кўрмайди. Улар россияликлар учун ака-ука ва опа-сингилдир; ▪️Трамп кучли шахс. У ишларини кечиктирмайди, суҳбатда дўстона, лекин бу уни Россия тарафдори қилади дегани эмас; ▪️АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатлар Суриядаги баъзи исломчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида очиқ маълумотлар бор. Бу жуда мураккаб ўйин.
Back to Top