Хол хақида тўлиқ маълумот

Тиббиётда терининг шакли ва ранги бўйича фарқ қиладиган қисмини хол(невус) дейилади. Хол таркибига қараб икки хили фарқланади: томирли(ангиома) ва томирсиз(тери сатхидан кўтарилган тўқ рангли хосила). Уларнинг симметриклиги, ўлчами, чегарасининг холати, босилганда йўқолиши каби хусусиятларига қараб фарқлаш мумкин. Ангиома турли ўлчамларда бўлиши мумкин, қирғоқлари нотекис бўлади ва босилганда ранги ўзгаради. Хол эса чегараси текис бўлади, 6-10 ммгача бўлади ва босилганда ўзгармайди. Хол инсонда туғма бўлиши ёки кейинчалик хамма ёшда пайдо бўлиши мумкин. Одатда хомиладорликда ва узоқ вақт қуёш остида юриш оқибатида пайдо бўлади. Холни қачон олиб ташлаш керак? Кўп тиббиёт олимлари холни “бочкадаги порох” деб аташади. Бундай деб аташга сабаб, уни хохлаган вақтда хавфли ўсмага(кўпроқ меланомага) айланиши мумкинлигидир. Хавфли ўсмага айланишига кўпроқ қуйидагилар сабаб бўлади: Узоқ вақт қуёш остида юриш. Бир кунда 15 соатдан ошиқ қуёш нурлари остида юриш тери иммунитетини ўзгартиради ва холни ўзгаришига сабаб
Back to Top