Хивадаги халқаро этноспорт фестивали доирасида паҳлавонлар беллашувлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Россия ва Беларусдан бўлган 15 полвон ўзаро куч синашди.
Тош кўтариш бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, Баҳодирлар ўйини бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Нуриддин Эргашев ҳам ўз кучини синаб кўрди.
У “КамАЗ”ни 20 метрга судраб тортди ва 100 кг қоп ортилган аравани шунча масофага тортиб борди.
Нуриддин Sputnik мухбирига унинг катта спортга қадам қўйишига ким сабабчи экани ҳақида сўзлаб берди.