Туркияда норозилик: марказга ЛГБТ мавзуси чиқди - BBC News O’zbek

Туркиядаги талабалар норозилик намойиши марказига ЛГБТ мавзуси чиқди. Истанбулдаги Бўғозичи ёки Босфор Университети талабалари ва ўқитувчилари анчадан буён олийгоҳга четдан ректор тайинланганига қарши норозилик намойишлари ташкиллаштириб келаётган эдилар. Ректор эшигига Каъбанинг ЛГБТчилар рамзи ҳисобланган камалак байроғи билан чизилган сурати осиб кетилди. Ислом динидаги муқаддас даргоҳ таҳқирланиши кўпчиликни ғазаблантирди, полиция бу ишни қилган тўрт талаба ҳибсга олинганини айтди. Кейинги кун чиққан талабалар эса ЛГБТга ўз дастагини изҳор этдилар. Президент Эрдўғонни ёшларнинг ЛГБТга бирдамлик изҳор этиши ғазаблантирди. BBC News O’zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз! #bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - Вебсаҳифамиз - bb
Back to Top