Aquatherm® Tashkent 2025: Иситиш технологиялари кўргазмаси қандай ўтмоқда?

“Ўзэкспомарказ”да иситиш, вентиляция, ҳавони кондиционерлаш, сув таъминоти, санитария ва қайта тикланадиган энергия бўйича ечимларга бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда. “Ўзбекистон бозори ўсиб бормоқда. Маҳсулотларимиз сотилиши барқарор ўсиб бораётганини кўрмоқдамиз. Бу ерда жуда содиқ ва ишончли ҳамкорларимиз бор ва улар билан бизнес юритишдан мамнунмиз“, — деди россиялик кўргазма иштирокчиси Сергей Озеров Sputnik мухбирига. Тадбирда Россия, Хитой, Корея ва бошқа 13 давлатдан 175 компания ва брендлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда. Кўргазма 9 октябрга қадар давом этади.
Back to Top