Лейкоз (оққон) деб аталувчи ушбу касалликнинг даволаниш жараёнлари жуда мураккаб ҳисобланади

Буни билишингиз керак! 🔬 Лейкоз, яъни халқ тилида оққон деб аталувчи ушбу касалликнинг даволаниш жараёнлари жуда мураккаб ҳисобланади. 👶👨‍🦰 Хасталик янги туғилган чақалоқлардан тортиб, ёши катта инсонларда бирдек учрайди. 🤒 Унинг белгилари турлича бўлиши мумкин. Энг кўп кузатиладиган ҳолатлардан бири болада 10-15 кун давомида мунтазам тана ҳароратининг кўтарилишидир. 🩺 Шунингдек, лимфа безларининг катталашиши, оёқларда оғриқ, иштаҳасизлик, боланинг сарғайиб кетиши, камқонлик лейкознинг аломатларидир. ✅ Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шерзод Нуринбеков шу ҳақда маълумот берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook () | Instagram (https
Back to Top