Orziqul Ergash. Аrmon yoxud Tavakkal Qodirovning qishlogʼimizga kelgani haqida hikoya
Орзиқул Эргаш. Армон ёхуд Таваккал Қодировнинг қишлоғимизга келгани ҳақида ҳикоя
Минг тўққиз юз олтмиш саккизинчи йилнинг биринчи августида рўй берган эди бу воқеа… Воқеа рўй берган эди дейишим балки тўғримасдир. Шунчаки ўша куни қишлоғимизда катта концерт бўлди. Машҳур хонанда келди. Кўп одам тўпланди. Бор гап шу… Ҳайронман, бор гап шу бўлса, нега у бунчалик хотирамга муҳрланди экан?
Орзиқул Эргаш 1953 йил 14 январда Самарқанд яқинидаги Дархон қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университетини тамомлаган (1975). Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг телеканалларида ишлади. Сўнгги йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида хизмат қилди. «Тўй» (1983), «Дунёнинг бир чеккаси» (1984), «Болалигим кўчаларида» (1986), «Шоҳсанам» (1988), «Дархон қиссалари» (1990), «Сенинг бу дунёда борлигинг» (2008) каби қисса