Ўткир панкреатит
⚡ Ўткир панкреатит
🗣️ Шикоятлари: эпигастрал (қорин ости) соҳасида ўраб олувчи характерга эга оғриқ, кўнгил айниш, тўхтовсиз қусиш.
📜 Анамнез: овқатланишдаги тартибсизлик, парҳезга эътибор бермаслик, ёғли, ўткир овқатлар ейиш, алкоголь.
🩺 Кўрик: тери қопламалари оқарган, мрамор кўринишида, ҳарорат кўтарилган. Тахикардия, қон босим пасайган. Тил қуруқ, караш босган. Қорин шишган, эпигастрал соҳа пальпациясида оғриқ, оғриқни чап қовурға, умуртқага ирридацияси, ўраб олиши. Мейо—Робсон симптоми мусбат. Панкреонекрозда — перитонит клиникаси ривожланади, бунда қорин таъсирланиш симптоми мусбат, ичаклар перисталтикаси йўқ, газлар чиқиб кетмайди, ич келмайди.
💉 Муолажа:
1. Платифиллин 0,2%—1,0 в/м ёки но-шпа 2,0 в/м ёки атропин 0,1%—1,0 в/м.
2. Реополиглюкин 400,0 в/в томчилаб ёки