Наврўз тарихига оид ноёб қўлёзма асари тарихи | Sharq qo’lyozmalari

“Шарқ қўлёзмалари“ кўрсатуви “Ўзбекистон тарихи“ телеканали Аждодларимиз томонидан яратилган бетакрор маънавий хазина асрлар давомида кишилар қалбига зиё улашиб, уларнинг маънавий камолотига хизмат қилиб келган. Истиқлол йилларида мамлакатимизда нодир қўлёзмалар ва қадимги босма китобларни сақлаш ҳамда тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бу юртимиз илм аҳли ҳамда жаҳон олимларининг юксак эътирофига сазовор бўлаяпти. Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар фикримизнинг ёрқин далилидир. Мазкур марказ давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳка
Back to Top