Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида нефть ва газ маҳсулотлари намойиш этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” павильонларида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади. Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад маҳаллий тадбиркорлар ўртасида қўшилган қиймат занжирларини шакллантириш ҳамда маҳаллий ва ташқи бозорларда муваффақиятли рақобатлашиш учун маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар сифатини яхшилашдан иборатдир. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда республикадаги йирик тармоқ корхоналари, вазирлик ва идоралар ўртасида тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган мазкур тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар 2-павильонда алоҳида стенд билан иштирок этмоқда. Ярмарка доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг саноат салоҳияти, хомашё ресурслари
Back to Top