Россия Фанлар академияси академиги Геннадий Онишенко ўзбек ва россиялик шифокорлар ўртасидаги ҳамкорлик тизимли асосда давом этишига умид билдирди.
Бу ҳақда у Sputnik Ўзбекистон матбуот марказидаги видеомулоқотда гапирди.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида россиялик шифокорлар Тошкентда “Меҳр миссияси“ акцияси доирасида икки кунда 15 та мураккаб операция ўтказган.