збекистон ва боша давлатлар элчилари афсонавий разведкачи абрига гул йишди - видео

Россия, Беларус, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжон элчилари совет разведкасининг афсонавий ходими Рихард Зоргенинг Токиодаги қабрига гул қўйишди. РИА Новости хабарига асосан. ⠀ Афсонавий разведкачи, 1941 йилда Германиянинг Совет Иттифоқига яқинлашиб келаётган ҳужуми ҳақида махфий маълумотлар Москвага хабар қилган. У уруш 1941 йилнинг июнь ойида бошланишига ишончи комил эди. ⠀ Зорге ўша йилнинг октябрь ойида қўлга олиниб, 1944 йил 7 ноябрда қатл этилган. СССРда деярли йигирма йил давомида Рихард Зорге совет агенти сифатида тан олинмаган. Унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони фақат 1964 йилда берилган.
Back to Top