Uzbek Яна бир қўшиқчи қамоққа кириб чиқди
Ўзбек қўшиқчиларининг турли жиноятларда айбланиб, қамоққа тушиши Ўзбекистон матбуот ëритмайдиган мавзулардан биридир. Шу жиҳатдан келиб чиқиб, Озодлик радиоси ўзбек шоу бизнеси вакилларининг панжара ортидаги тарихини ўрганди.
Туркманистонга тўйга борган хоразмлик қўшиқчи Бунëд Саидови “виза режимини бузди“, дея қўшни республикада ҳибсга олинди.
Ўтган ҳафтада қўлга олинган қўшиқчи туркман қамоқхонасидан 900 доллар миқдорида пул тўлаб, озод бўлди.