Новый посол США обращается к узбекскому народу на узбекском языке

АҚШнинг янги элчиси Даниель Розенблюм ўзбек тилида бу лавозимга «Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим ва қизғин даври»да тайинланганини айтиб ўтган. «Америка президенти томонидан Ўзбекистонга навбатдаги АҚШ элчиси этиб тайинланганим мен учун катта шарафдир, — дейди элчи ўзбек тилида. — Ўтган 30 йил давомида менга Шарқий Европа, Евросиё ва Марказий Осиёда ўқиш ва ишлаш бахти насиб этди». Элчи Шавкат Мирзиёевнинг кенг кўламли ислоҳотларини, айниқса таълим соҳасидаги ташаббусларини олқишлади. «Халқ келажаги учун ёшлар таълим-тарбиясидан муҳимроқ нарса йўқ. Мен ўзбек халқининг дунёга машҳур меҳмондўстлиги, ниҳоятда бой тарихи ва маданий мероси ҳақида кўпроқ билимга эга бўлишни ҳамда гўзал юртингизга рафиқам Шерон, ўғлим Жона ва қизим Лиана билан боришни интизорлик билан кутяпман. Тез орада сизлар билан учрашишга умид қиламан. Омон бўлинглар», — дейди Даниель Розенблюм.
Back to Top