Ўт қопи дискинезияси

Ўт суюқлиги жигардан ишлаб чиқарилади ва у бир қанча йўлларни босиб ўтиб, ўнг ва чап жигар ўт йўлларига қуйилади. Иккала жигар йўли қўшилиб, жигарнинг умумий ўт йўлини хосил қилади. Умумий жигар ўт йўлига ўт қопи уланади. Ўт йўли ва ошқозон ости йўли бирга қўшилиб, ўн икки бармоқ ичакка қуйилади. Айнан шу ичакка қуйилиш жойида Одди сфинктери(бамисоли сувнинг жўмраги) жойлашган. Ўт қопи дискинезияси – юқоридаги ўт йўллари, ўт қопи ва Одди сфинктерини фаолияти бузилиши оқибатида ўт суюқлигини чиқишини бузилишидир. Унинг сабаблари: Овқатланиш режимини бузиш – ёғли, аччиқ овқат истеъмоли ва овқатланишлар оралиғи узоқ бўлиши Ошқозон – ичак тизимининг бошқа касалликлари – гастрит, дуоденит, яра касаллиги, панкреатит ва б. Гормонал бузилишлар, климакс (аёлларда кўп учрайди) Паразит – гельминтлар (халқ тилида қуртлар) Овқат аллергияси Стресслар Белгилари. Оғриқ . Оғриқнинг икки тури фарқланади: Гиперкинтетик тури – ўнг қовурға остида бирданига кучли оғриқ бўлади. Турли стресслар, аёллар ой кўриш даврида кўпроқ ку
Back to Top