ФАКТ ва ФИКР Махсус 13 Миллатни уйготишга иштирок этинг! УЗБЕКИСТОН АДВОКАТЛАРИГА МУРОЖОАТ!

Fakt va Fikr 12,3 тыс. подписчиков “Факт ва Фикр”нинг бир неча кўрсатувларидан бери юртдошларимизнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларга керакли ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келаётганимдан хабарингиз бор. Кеча, 3 май куни, “Факт ва Фикр” каналларига қўйилган ҳамда “ДХХга, милисага ва прокуратурага чақирилганда нима қилиш керак?” деб номланган 30-чи кўрсатувимиздан сўнг кўплаб шарҳ ва илтимослар бўлди. Шарҳ қолдирган баъзи обуначи ва мухлислар мендан бошқа соҳаларда ҳам ҳуқуқий маслаҳатлар беришни илтимос қилишди. Масалан, бир обуначи ўрта мактабдаги таълим соҳасига оид қонунчилик ва ҳуқуқларимизни тушунтиришимни илтимос қилди. Яна бир мухлис кластер соҳасини ёритиб, фермерларнинг ҳуқуқларини тушунтиришни илтимос қилди.
Back to Top