Ўзбек Боймурод “Жимми“ “Зита“сини Питердан топди
Ҳинд қўшиқларини ҳам эр, ҳам аёл овозида, пақир ва тоғораларни чалиб, қойилмақом ижро этиб танилган тожикистонлик ўзбек “Боймурод Жимми“ Санкт-Петербургда рус аёлига уйланди. Расмий никоҳдан ўтган келин-куёвлар тўйни шаҳардаги муҳташам ресторанлардан бирида ўтказди.
Санкт-Петергбургдаги ресторанлардан бирида 19 октябрь куни расмий никоҳдан ўтган 41 ёшли Боймурод “Жимми“ билан маҳаллий рус аёли Людмиланинг никоҳ базми бўлди.
Анчайин тўкин дастурхон устида кечган базмда ҳам куёв Боймуродни тинч қўйишмади.