Chingiz Aytmatov. “Dunyo adabiyoti“ teleloyihasi / Чингиз Айтматов. “Дунё адабиёти“ телелойиҳаси
Chingiz Aytmatov. “Dunyo adabiyoti“ teleloyihasi / Чингиз Айтматов. “Дунё адабиёти“ телелойиҳаси.
Чингиз Айтматов 1928 йилнинг 12 декабрида Талас вилоятининг Шакар қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган.
Илк ҳикоялари 1950 йилларда босилган. «Байдамтол соҳилларида» (1955), «Юзма-юз» (1957) асарлари ўткир сюжет, кучли ички руҳий зиддиятларга бой. «Жамила» (1958), «Сарвқомат дилбарим» (1961), «Бўтакўз», «Биринчи муаллим» (1962), «Момо ер», «Сомон йўли» (1963), «Алвидо, эй Гулсари» (1966) каби қиссаларида муҳаббат мавзуи катта эҳтирос билан тараннум этилган.Айтматовнинг «Тоғ ва чўл қиссалари» туркумига кирган асарлари юксак баҳоланди. Айтматовнинг «Оқкема» (1970) қиссасида инсоний гўзаллик, эзгулик ва ҳаёт зиддиятлари, экология муаммолари теран тадқиқ этилади. «Оқ кема» кинофилми ҳам асар каби шуҳрат қозонди. «Денгиз ёқалаб чоп